Тадбирлар
8 март - «Халқаро хотин-қизлар куни» муносабати билан фидоий-ўқитувчилар тақдирланди

"Моҳир қўллар" кўрик-танлови ўтказилди

5 та муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши- ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш амалда. Бугун Самарқанд вилояти юридик коллежида "Ораста қизлар" тўгараги аъзолари, коллежнинг иқтидорли ўқувчи-қизлари ҳамда санъатнинг зардўзлик соҳасига қизиқиши юқори бўлган ўқувчилар ўртасида "Моҳир қўллар" кўрик-танлови ўтказилди. Унда коллежнинг 3-босқичдаги жами 24 чевар, иқтидорли қизлар ўз маҳоратларини намойиш қилди. Тадбирда директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари О.Тошниёзов ҳамда директорнинг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Ж.Отақулов иштирок этиб, ўқувчиларнинг маҳоратларига юқори баҳо берди. Тадбир коллеж хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Тошева, ёшлар билан ишлаш бўлими (И.Кучимов, Ф.Содиқов) ҳамда мониторинг ва ички назорат бўлими Г.Маманазаровалар томонидан ташкил этилди.
"Ишга жойлаштириш босқичлари" мавзусида очиқ дарс ўтказилди

Самарқанд вилояти юридик коллежи "Тадбиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси асослари" фани ўқитувчиси Ф.Исмаилова томонидан "Ишга жойлаштириш босқичлари" мавзусида очиқ дарс ўтказилди. Дарс янги педагогик технологиялар асосида ўтказилиб, унда "Гуруҳларда ишлаш", "Балиқ скелети" ҳамда "Пирамида" усулларидан фойдаланилди.
"Ўқувчилар яшаш уйи"да Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига оид бадиий кеча ҳам ўтказилди

Самарқанд вилояти юридик коллежи "Тил ўргатиш" кафедраси ўқитувчиси Ф.Турсунова томонидан "Ўқувчилар яшаш уйи"да Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига оид бадиий кеча ҳам ўтказилди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланиб очиқ маънавият соати ўтказилди

Самарқанд вилояти юридик коллежи 303-гуруҳда гуруҳ раҳбари И.Очилова бошчилигида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланиб очиқ маънавият соати ўтказилди. Унда ўқувчилар шох ва шоир қаламига мансуб шеър, рубоий ҳамда ғазалларни ўзбек ва инглиз тилларида йиғилганлар эътиборига намоиш этди.