Тадбирлар


ТДЮУ 1-курс талабалар сафига қабул қилинган ўқувчилар учун таништирув ҳафталиги бошланди !

12-10-2020

2020-2021 ўқув йили ТДЮУ 1-курс талабалар сафига қабул қилинган ўқувчилар учун Самарқанд вилояти юридик техникумида таништирув ҳафталиги ўтказилиши бошланди !

Тошкент давлат юридик университетининг аҳил жамоаси талабаларни  юртимизнинг энг нуфузли олий ўқув юртларидан бирига муваффақиятли ўқишга киргани билан чин қалбдан муборакбод этади.

Таништирув ҳафталиги Тошкент давлат юридик университети томонидан 2020 йил 12-16 октябрь кунлари жорий йилда ўқишга тавсия этилган талабалар учун  ташкил этилади.

“Танишув ҳафталиги”га ташриф буюрувчи талабаларга қуйидаги талаблар қатъий риоя қилинмоқда !

➡Талабалар масофавий ўқиш кўникмалари ва билимларига эга бўлиш мақсадида интернет тармоғига уланган ноутбук ёки смартфон олиб келишлари.

➡Расмий кийимда келиш

➡ Тиббий ниқобда бўлиш, шахсий гигиена ва ижтимоий масофани сақлашга қаъий риоя этиш.

 

Бугун таниқли олим, доцент Америка Қўшма Штатларидаги ватандошимиз Жўрабек Хамидов техникумга ташриф буюрди.

06-10-2020

Ташриф давомида Ж.Хамидов Республика ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича таълим муассалари ходимлари ҳамда талабалари иштирокида вебинарда ўз маърузаси билан иштирок этди.

Вебинарда "Интернетда дастур ҳимояси қонуни" , “Ўйин қонуниi” ва “Савдо белгиси” ҳақида маълумотлар берилди.

Жўрабек Хамидов Америка Қўшма Штатларининг Линденвуд Университети  (Lindenwood University)да таҳсил олган. Нью Йоркнинг Пейс Университети  (Pace University)да давлат бошқарув магистри унвонини олган. Шунингдек, Калифорниянинг  Berkeley huquq maktabi (Berkeley School of Law)ни тамомлаб, ҳуқуқ магистри унвонини олган.

 Семинар  Zoom платформаси орқали ўтказилди.

 

Самарқанд вилояти юридик техникумига кириш тест синовлари бўлиб ўтди.

05-10-2020

Аввал хабар берганимиздек, Бугун Самарқанд вилояти юридик техникумида 2020/2021 ўқув йили учун абитуриентларни ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилиги бошланди. .тест синовлари ҳар бир 

5 октябрь куни 2 сменада (1-смена соат 09.00 дан 12.00 га қадар, 2-смена соат 14.00 дан 17.00 га қадар) ўтказилади.

1-сменада 540 нафар абитуриентлар қатнашиш истагини билдирган. Тест синовларини тўлиқ шаффоф ҳамда адолатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида жами 10 дона видеокамера, 40 нафар назоратчилар ҳамда  Давлат тест марказининг масъул ходимлари иштирок этди.

 Шунингдек, синовлар пандемия шароитини инобатга олган ҳолда ҳар бир абитуриентга қўлқоп, маска тақдим этилиб, антисептик воситалар билан дизенфекция қилинди.        

Барча абитуриентларга тест синовларидан муваффақиятли ўтишларида омад тилаймиз!

 

1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни

02-10-2020

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 сентябрдаги 465-сонли буйруғига асосан 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан, шунингдек малакалаи ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш ишидаги алоҳида ҳиссаси ва жамоат ишларидаги фаол иштироки ҳамда самарали меҳнати, ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришга қўшаётган ҳиссаси учун  Самарқанд вилоят юридик техникуми ўқитувчиси Даниярова Нилуфар Дустмуродовна Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” ва байрам совғаси билан тақдирланди.  Самарқанд вилоят адлия бошқармаси жамоаси Даниярова Нилуфар Дустмуродовнани ушбу эътироф билан самимий муборакбод этган ҳолда унинг келгусидаги ишларига омад ва муваффақиятлар тилайди.

 

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги айёми муносабати билан байрам табриги!

29-08-2020

Самарқанд вилояти юридик техникуми жамоаси сизларни ва яқинларингизни энг буюк, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этамиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилаймиз. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар  ёр бўлсин!

Шу муносабат билан, Самарқанд вилояти юридик техникумида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги байрамига бағишланган  “Сен - қудрат манбаи, саодат маскани жонажон Ўзбекистоним !” шиори остида ўтказилган тарғибот тадбирларида фаол иштироки, ўқувчиларнинг ҳар томонлама чуқур билим эгаллашлари ҳамда таълимда янги педагогик инновацияларни қўллашдаги жонбозликлари учун қуйидаги ходимлари директорнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди:

 

1.Сиддиқов Мансур Бекмурзаевич-директор ўринбосари;

2.Махмудов Умид Бахронович - ўқув бўлими бошлиғи;

3.Усманов Дилмурод Бердимуродович - факультет декани;

4.Давронова Ирода Турсунбаевна - мутахассис;

5.Қўлдошев Муҳаммад Махмудович - махсус фан ўқитувчиси.

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг