Тадбирлар
Юридик техникумда "ЗАКОВАТ" 6-тур ўйинлари ўз ниҳоясига етди !

Самарқанд вилояти юридик техникумида ҳам "Заковат" интеллектуал ўйини клуби ташкил этилган.
Унда техникумнинг барча босқичдаги 9 та гуруҳ ўқувчилар жамоаси ҳар ҳафта ўзаро куч синашади.
2-декабр куни бўлиб ўтган навбатдаги турда 102-гуруҳ 7-очко жамғарган ҳолда тур ғолибига айланди. Бу билан жамоа умумий ретингда иккинчи ўринда бораётган 202-гуруҳни ортда қолдириб 5-тур якунларига кўра иккинчи ўринни эгаллади. 201-гуруҳ бу турда ҳам пешқадамликни сақлаб қолди. 6-та турдан кейин мусобақа жадвалнии юқори учлиги қуйдагича кўриниш олди.
- 201-гуруҳ 41-очко
- 102-гуруҳ 39-очко
- 202-гуруҳ 38-очко
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ўқувчилари ўртасида "Жиноят, фуқаролик суд ишлари бўйича намунавий суд протсесси" танловининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди.

4 та минтақада бирлашган юридик техникумларнинг жамоалари қура ташлаш йўли билан Фуқаролик ишлари ҳамда Жиноят ишлари бўйича баҳсларга киришди.
Иккинчи минтақа – Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.
Жиноят ишлари бўйича суд протсесси:
Навоий вилояти юридик техникуми жамоаси;
Қашқадарё вилояти юридик техникуми жамоаси.
Фуқаролик ишлари бўйича суд протсесси:
Қашқадарё вилояти юридик техникуми жамоаси
Самарқанд вилояти юридик техникуми жамоалари ғолибликни қўлга киритди.
Минтақа босқичида ғолиб бўлган жамоалар танлов комиссияси хулосасига кўра республика босқичида баҳсларга киришади. Жамоамизга омад ва зафарлар тилаймиз !
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
“Жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий суд ишлари бўйича наъмунавий суд протсесси” танловининг минтақа босқичи старт олди.

Психолог ташаббуси билан «Ҳаёт гўзал. Мен ҳаётдан завқланаман !» мавзусида акция ўтказилди.

Самарқанд вилоят юридик техникумида техникум психологи Нафиса Исмоилова ташаббуси билан «Ҳаёт гўзал. Мен ҳаётдан завқланаман!» мавзусида акция ўтказилди.
Акцияни ўтказишдан мақсад ўқувчиларда стресс ва тушкунлик ҳолатларини олдини олиш ҳамда ҳаётнинг гўзаллигини англаш, шукроналик туйғуларини камол топтириш, суитсидал ҳолатларга қарши тарбиялаш бўлиб, бунда техникумнинг ўқитувчи ва ўқувчилари фаол иштирок этишди.
Тадбир давомида Қоплонлар мактаби о'қувчилари о'з чиқишларини намойиш этишди.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Техникум ўқувчилар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича !

Президентимизнинг ёшлар маънавиятини янада юксалтиришга қаратилган 5 та муҳим ташаббусларидан бири ўқувчи-ёшлар ўртасида китобонликни кенг тарғиб қилиш ҳисобланади. Шу мақсадда Самарқанд вилояти юридик техникуми АРМ ходимлари Г.Исоқова, Ш.Бобоева, ёшлар етакчиси Ж.Файзиев ҳамда техникумнинг 1-босқич ўқувчилари Самарқанд шаҳридаги Пушкинский номидаги Марказий кутубхонага ташриф амалга оширилди. Ташриф давомида ўқувчилар кутубхона фаолияти билан яқиндан танишиб, адабиётлар фондини кўздан кечирди.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм